
СЕРТИФИКАЦИЯ МАЪЛУМОТИ (SAR)
Бу мобил қурилма радио частота таъсири учун
кўрсатмага эга.
Сизнинг кўчма қурилмангиз радио тўлқинларни
узатувчи ва қабул қилувчидир. У халқаро кўрсатмалар
томонидан тавсия этилган радио тўлқинларининг
таъсир қилиш лимити доирасидан ошмайдиган қилиб
яратилган. Ушбу қўрсатмалар ICNIRP мустақил илмий
Қ ў ш и м ч а х а в ф с и з л и к м а ъ л у м о т и
© 2007 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
73

ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар
ёши ва соғлиғидан қатъи назар барча инсонлар
ҳимоясини таъминлаш учун яратилган хавфсизлик
чегараларига эга.
Кўчма (мобил) қурилмалар учун таъсир қилиш
кўрсатмалари Махсус сингдириш даражаси (Specific
Absorption Rate) ёки SAR деб номланувчи ўлчов
бирлигидан фойдаланади. ICNIRP кўрсатмаларида
белгиланган SAR чегараси тана тўқималарининг 10
граммига ўртача 2,0ватт/килограммдир (Вт/кг). SAR
бўйича синовлар стандарт фаолият ҳолатларида,
қурилма барча синалувчи частота кенгликларида энг
юқори сертификация қилинган қувват даражасида
узатиш шароитида ўтказилади. Ишлаётган
қурилманинг асл SAR даражаси максимал қийматдан
пастроқ бўлиши мумкин, чунки қурилма фақат тармоқ
билан боғланиш учун етарли бўлган қувватни
ишлатиш учун яратилган. Ушбу миқдор сиз тармоқ
таянч станциясига яқинлигингиз сингари, қатор
омилларга қараб ўзгаради. ICNIRP кўрсатмаларига
асосан қурилманинг қулоққа тутиб ишлатиш учун энг
юқори SAR қиймати 0.95 Вт/кг.
Қурилма аксессуарлари ва қўшимча анжомларидан
фойдаланиш SAR қийматларининг турлича бўлишига
сабаб бўлиши мумкин. SAR қийматлари миллий
ҳисобот бериш ва синов талаблари, ҳамда тармоқ
кенглигига қараб фарқ қилиши мумкин. SAR бўйича
Қ ў ш и м ч а х а в ф с и з л и к м а ъ л у м о т и
© 2007 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
74

қўшимча маълумот www.nokia.com манзилида
маҳсулот маълумотида келтирилиши мумкин.
Қ ў ш и м ч а х а в ф с и з л и к м а ъ л у м о т и
© 2007 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
75