Автомобиллар
Радио частота сигналлари автомобилларда ёнилғи
қуйиш электрон тизимлари, қулфлашга қарши
электрон тормоз тизимлари, тезликни назорат қилиш
электрон тизимлари, ҳаво ёстиғи тизимлари каби
нотўғри ўрнатилган ёки етарлича ҳимояланмаган
электрон тизимларига таъсир қилиши мумкин.
Қўшимча маълумот учун автомобилингиз ёки унга
қўшилган мосламалар ишлаб чиқарувчиси ёки унинг
вакили билан маслаҳатлашинг.
Қурилмага фақат малакали мутахассислар хизмат
қилиши ёки уни автомобилга ўрнатиши лозим. Нотўғри
ўрнатиш ёки хизмат кўрсатиш хавфли бўлиши ва
қурилмага тегишли барча кафолатлар кучини бекор
қилинишига олиб келиши мумкин. Автомобилингизда
барча симсиз қурилмалар тўғри ўрнатилгани ва
ишлаётганини мунтазам текшириб туринг. Ёнувчан
суюқликлар, газлар ёки портловчи моддаларни
қурилма, унинг қисмлари ёки қўшимча қурилмалари
жойлашган бўлимда сақламанг ва ташиманг. Ҳаво
ёстиғига эга автомобил эгалари ҳаво ёстиғи катта куч
билан очилишини эсда тутишлари лозим.
Объектларни, жумладан ўрнатилган ёки портатив
симсиз мосламаларни ҳаво ёстиғи устига ёки унинг
Қ ў ш и м ч а х а в ф с и з л и к м а ъ л у м о т и
© 2007 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
70
очилиши доирасида жойлаштирманг. Автомобил
ичидаги симсиз мосламалар нотўғри ўрнатилган
бўлса ва ҳаво ёстиғи очилса, бу қаттиқ шикастланишга
олиб келиши мумкин.
Қурилмангиздан самолётда учаётганда фойдаланиш
қатъиян тақиқланади. Қурилмангизни самолётга
чиқишдан олдин ўчириб қўйинг. Самолётда симсиз
узатиш қурилмаларидан фойдаланиш самолёт
фаолияти учун хавфли бўлиши, симсиз телефон
тармоғига ҳалақит бериши ҳамда ноқонуний бўлиши
мумкин.