Nokia 2600 classic - Хизмат ва таъминот

background image

Хизмат ва таъминот

Қурилмангиз ўта юқори даражали дизайн ва маҳорат

маҳсулотидир ва ундан эҳтиёткорлик билан

фойдаланилиши лозим. Қуйидаги таклифлар кафолат

таъсирини ҳимоя қилишга ёрдам беради.
● Қурилмани қуруқ ҳолда тутинг. Буғланиш, намлик ва

суюқлик ва намликнинг барча турлари электр

контактларнинг занглашига олиб келиши мумкин

бўлган минералларга эга бўлиши мумкин.

Қурилмангиз ҳўл бўлиб қолса, батареяни чиқариб

олинг ва уни қайта жойлаштиришдан олдин

қурилмани тўлиқ қуритинг.

● Қурилмани чанг ва ифлос жойларда ишлатманг ва

сақламанг. Унинг ҳаракатланувчи қисмлари ва

электрон қисмларига зарар етказилиши мумкин.

● Қурилмани иссиқ жойларда сақламанг. Юқори

ҳароратлар электрон қурилмаларнинг ишлаш

муддатини қисқартириши, батареяларга зарар

етказиши ва муайян пластик қисмлар шаклини

ўзгартириши ёки уларни эритиши мумкин.

● Қурилмани совуқ жойларда сақламанг. Қурилма

нормал ҳароратга қайтганда унинг ичида намлик

пайдо бўлиб, электрон платаларга зарар

етказилиши мумкин.

© 2007 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

64

background image

● Қурилмани ушбу қўлланмада кўрсатилганидан

бошқача очишга ҳаракат қилманг.

● Қурилмани туширманг, урманг ёки силкитманг.

Бундай ҳаракатлар ички электрон платалар ва

нозик механизмларнинг бузилишига олиб келиши

мумкин.

● Қурилмани тозалаш учун кучли кимёвий моддалар,

тозаловчи эритмалар ёки кучли ювиш

воситаларидан фойдаланманг.

● Қурилмани бўяманг. Бўёқ ҳаракатланувчи

қисмларга кириб, тўғри ишлашга ҳалақит беради.

● Камера, масофа сенсори ва ёруғлик сенсори

линзаларини юмшоқ, тоза, қуруқ мато билан

тозаланг.

● Фақат бирга сотиб олинган ёки тасдиқланган

антеннадан фойдаланинг. Тасдиқланмаган

антенналар, ўзгартиришлар ёки қўшимчалар

қурилмага зарар етказиши ва радио қурилмалар

тўғрисидаги қоидаларнинг бузилишига олиб

келиши мумкин.

● Зарядловчилардан бинолар ичида фойдаланинг.
● Ҳар доим алоқалар ва календар ёзувлари каби

сақламоқчи бўлган маълумотларнинг захира

нусхасини яратинг.

Х и з м а т в а т а ъ м и н о т

© 2007 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

65

background image

● Қурилмани вақти-вақти билан оптимал ишлайдиган

дастлабки ҳолатга келтириш учун, уни ўчиринг ва

батареяни олиб ташланг.

Ушбу маслаҳатлар қурилма, батарея, зарядловчи ёки

бошқа қўшимча қурилмаларга тегишлидир. Агарда

бирон бир қурилма тўғри ишламаётган бўлса, уни энг

яқин ваколатли хизмат кўрсатиш шаҳобчаси олиб

боринг.