
Мултимедия хатлари
Мултимедия хати матн, расмлар, товушли тасмалар
ва видео тасмаларга эга бўлиши мумкин.
Симсиз тармоқ MMS хабарларининг ҳажмини чеклаб
қўйиши мумкин. Ичига солинган тасвир белгиланган
ҳажмдан катта бўлса, қурилма уни MMS орқали
юборишга мослаштириш учун кичрайтириши мумкин.
Муҳим: Хатларни очишда эҳтиёт бўлинг.
Хатларда зарарли дастур бўлиши мумкин ёки улар
қурилмангиз ёки компьютерингизга зарар етказиши
мумкин.
Мавжудлигини текшириш ва мултимедия хат ёзиш
хизматига (MMS) ёзилиш учун, хизмат кўрсатувчи
провайдерингизга мурожаат қилинг. Шунингдек, сиз
конфигурация созламаларини кўчириб олишингиз
мумкин.
қаранг "Nokia қўллаб қувватлаши " б. 15.
Х а т ё з и ш
© 2007 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
29