Матнли ёки мултимедияли хат яратинг
1. Меню > Хабарлар > Хабарни яратиш > Хабар -
ни танланг.
2. Қабул қилувчиларни қўшиш учун, Кимга: сатрига
ўтинг ва қабул қилувчининг рақамини ёки электрон
почта адресини киритинг ёки Қўшиш - ни танланг.
Қабул қилувчилар ва мавзуларни қўшиш ва
юбориш вариантларини созлаш учун, Вариан. - ни
танланг.
3. Матн: сатрига ўтинг ва хат матнини киритинг.
4. Хатга контент қўшиш учун экраннинг паст
қисмидаги илова қилиш сатрига ўтинг ва исталган
контент турини танланг.
5. Хатни юбориш учун, Юб-ш - ни босинг.
Хат тури экраннинг устки қисмида кўрсатилади ва
хатнинг контентига қараб автоматик равишда
ўзгаради.
Хизмат кўрсатувчи провайдерлар хатнинг турига
мувофиқ турли хил ҳақ миқдорини талаб қилишлари
мумкин. Тафсилотлар учун хизмат кўрсатувчи
провайдерингизга мурожаат қилинг.