
Матнли хатлар
Қурилмангиз якка хат учун чеклаган белгилар сонидан
каттароқ матн хатларни юбориш имконини беради.
Узунроқ хатлар икки ёки ундан кўп қисмларга бўлиб
юборилади. Сизга хизмат кўрсатувчи провайдерга
тўланадиган пул шунга кўра ўзгариши мумкин. Урғу
ёки бошқа белгили ҳарфлар ҳамда баъзи тиллардаги
ҳарфлар кўпроқ жой эгаллаши учун, улар битта хатда
юборилиши мумкин бўлган белгилар сонини
камайтиради.
Х а т ё з и ш
© 2007 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
28

Экраннинг уст қисмидаги кўрсаткич яна киритилиши
мумкин бўлган белгилар умумий сонини ва
юборилиши мумкин бўлган хатлар сонини кўрсатади.
Бирон бир матнли ёки SMS электрон почта хатларини
юбора олишингиздан олдин, сиз хат маркази рақамини
сақлашингиз лозим. Меню > Хабарлар > Хабар соз‐
ламалари > Матнли хабарлар > Хабар
марказлари > Марказни қўшиш - ни танланг, исм ва
хизмат кўрсатувчидан олинган рақамни киритинг.