Анъанавий матн киритиш усули
2 дан 9 гача бўлган рақам клавишларини исталган
белги пайдо бўлганича такроран босинг. Мавжуд
бўлган белгилар танланган ёзиш тилига боғлиқдир.
Агар сиз истаган кейинги ҳарф ишлатилаётган
клавишда жойлашган бўлса, курсор пайдо бўлгани
қадар кутинг ва ҳарфни киритинг.
Кўп ишлатиладиган тиниш ва махсус белгиларга
кириш учун, 1 рақам клавишини такроран босинг ёки
* - ни махсус белгини танлаш учун босинг.