Камера ва видео
Сизнинг қурилмангиз 640 x 480 пикселгача бўлган
расмга олиш ижозатини қўллаб қувватлайди.
Расмга олинг
Статик расмга олиш вазифасини ишлатиш учун,
Меню > Медиа > Камера - ни танланг ё видео
вазифаси фаол бўлса, чап ё ўнг томонга ўтинг. Расмга
тушириш учун, Киритиш - ни танланг.
Камерани тунги ҳолатга созлаш, машинал вақтни
тайинлашни созлаш ёки расмларни кетмакетлик
тезлигида олиш учун, Вариан. ва исталган хусусиятни
танланг. Дастлабки кўриш ҳолати ва вақтни созлаш
учун, Вариан. > Созламалар > Расмни кўриб чиқиш
вақти - ни танланг.
Видео тасма ёзинг
Видео вазифасини ишлатиш учун, Меню > Медиа >
Камера > Вариан. > Видео - ни танланг ё агар камера
вазифаси фаол бўлса, чап ё ўнг томонга ўтинг. Видео
ёзишни бошлаш учун, Ёзиш - ни танланг.
Ёзишингиз мумкин бўлган видео тасма узунлигини
созлаш учун, Меню > Медиа > Камера > Вариан. >
Созламалар > Видео клип давомийлиги - ни танланг.
В о с и т а
© 2007 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
49