Nokia 2600 classic - Зарядлаш ва зарядсизлантириш 

background image

Зарядлаш ва зарядсизлантириш

Қурилмангиз қайта зарядланувчи батареяга эга.

Батарея юзлаб марта зарядланиши ва

зарядсизланиши мумкин, бироқ сўнгида у барибир

кучсизланади. Гаплашиш ва кутиш вақтлари

одатдагидан сезиларли даражада қисқа бўлса,

батареяни ўзгартиринг. Фақат Nokia томонидан

тасдиқланган батареялардан фойдаланинг ва

батареянгизни фақат Nokia томонидан тасдиқланган

ва ушбу қурилма учун мўлжалланган зарядловчилар

ёрдамида қайта зарядланг.
Ўзгартирилувчи батарея биринчи марта

ишлатилаётганда ёки батарея узоқ вақт давомида

ишлатилмаганда, батареяни зарядлашни бошлаш

учун зарядловчини улаб, кейин ажратиб, кейин қайта

улаш лозим бўлиши мумкин.
Зарядловчидан фойдаланмаётганда уни электр

розеткаси ва қурилмадан ажратиб қўйинг. Тўлиқ

зарядланган батареяни қувватловчига улатиб

қолдирманг, чунки ҳаддан ташқари қувватлаш унинг

иш муддатини қисқартириши мумкин. Ишлатилмай

қўйилган тўлиқ зарядланган батарея вақт ўтиши билан

зарядини йўқотади.

Б а т а р е я ҳ а қ и д а м а ъ л у м о т и

© 2007 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

59

background image

Батарея тўлиқ зарядсизланган бўлса, дисплейда

зарядлаш белгиси пайдо бўлиши ёки қўнғироқ

қилинишдан олдин бир неча дақиқа ўтиши мумкин.
Батареядан фақат мақсадга мувофиқ фойдаланинг.

Ҳеч қачон бузилган зарядловчи ёки батареядан

фойдаланманг.
Батареяни қисқа туташувдан сақланг. Тасодифий

қисқа туташув танга, қисқич ёки ручка каби металл

объект батареянинг позитив (+) ва негатив (-)

терминалларини тўғридан-тўғри бирлаштирганда рўй

бериши мумкин. (Улар батареяда металл чизиқлар

сифатида жойлашган.) Бу, масалан сиз бўш

батареяни чўнтак ёки сумкангизда ташиётганда рўй

бериши мумкин. Бу, масалан сиз батареяни чўнтак ёки

сумкангизда ташиётганда рўй бериши мумкин.
Батареяни ёз ёки қишда ёпиқ автомобил каби иссиқ

ёки совуқ жойларда қолдириш унинг имкониятлари ва

ишлаш муддатини қисқартиради. Батареяни ҳар доим

15°C ва 25°C (59°F ва 77°F) ўртасида сақлашга

ҳаракат қилинг. Иссиқ ёки совуқ батареяли қурилма,

ҳатто батарея тўлиқ зарядланган бўлса ҳам, вақтинча

ишламай қолиши мумкин. Батареянинг ишлаши

музлашдан паст ҳароратларда айниқса чекланган.
Батареяларни оловга ташламанг, чунки улар

портлаши мумкин. Батареялар, уларга зарар

етказилган бўлганда ҳам портлаши мумкин.

Б а т а р е я ҳ а қ и д а м а ъ л у м о т и

© 2007 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

60

background image

Батареяларни йўқ қилишда маҳаллий қоидаларга

риоя қилинг. Иложи борича қайта ишлашга топширинг.

Маиший чиқинди сифатида йўқ қилманг.
Элемент ёки батареяларни бузманг ёки парчаламанг.

Батарея оқиб кетган ҳолда суюқ моддани терига ёки

кўзларга тегишига йўл қўйманг. Бундай вазиятида

тери ёки кўзларингизни дарҳол сув билан ювиб

ташланг ёки шифокорга мурожаат қилинг.